Трамп нима учун Жаҳон банки раҳбарлигига қизининг номзодини илгари сурмаганини айтди

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев
АҚШ президенти Дональд Трамп Atlantic нашрига берган интервьюсида ўз қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп номзодини Жаҳон банки президентлигига кўрсатишни ўйлагани ҳақида маълум қилди.
"Мен ҳатто Жаҳон банки раҳбарлигига Иванканинг номзодини илгари суришни ўйлагандим. У буни қойилмақом қилиб уддалаган бўларди, чунки рақамлар билан зўр ишлайди", - деди Трамп.
Америка президенти ўзини қариндош-уруғчиликда айблашлари мумкинлигидан хавфсираб АҚШ вакили сифатида қизининг номзодини кўрсатиш фикридан қайтганлигини айтди.
"Агарда шундай қилганимда, мени қариндош-уруғчиликда айблаган бўлишарди, гарчи бунинг қариндош-уруғчиликка алоқаси йўқ бўлса-да", - дея қайд этган АҚШ президенти.
Январь ойида Financial Times газетаси АҚШ президентининг қизи Иванкани Жаҳон банки президенти лавозимига номзодлардан бири деб аташаётганини хабар қилганди. Кейинроқ Оқ уй бу хабарни рад этди, Жаҳон банки президентлигига эса АҚШ молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Малпасс сайланди.
Мавзуга оид

17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025