Ўзбекистон | 11:20 / 20.04.2019
58450
2 дақиқада ўқилади

Олмаота-Тошкент йўналишида автобус ағдарилди. ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган

Фото: Tengrinews.kz

20 апрель куни тонгда Қозоғистон жанубидаги Жамбул области Қордай тумани ҳудудида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

«ЙТҲ оқибатида воқеа жойида 8 киши ҳалок бўлган, 32 киши шифохонага олиб борилган. Олинган жароҳатлар туфайли шифохонада яна 3 киши жон берган», дея маълумот берган ИИВ матбуот котиби Ораз Нурдилда.

Унинг аниқлик киритишича, ЙТҲ шанба куни соат 5:00 атрофида «Олмаота-Тошкент» автойўлининг 181-километрида содир бўлган.

Унинг айтишича, Toyota Camry автомобили йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган, бу вақтда ортда келаётган йўловчи автобуси ҳайдовчиси навбатдаги тўқнашувдан қочиш учун рулни кескин бурган ва автобус ағдарилиб кетган.

Воқеа жойига област раҳбарияти, прокурор, област полиция департаменти бошлиғи ва бошқа раҳбарлар етиб боришган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.

Ҳозирча қурбонларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти