Россияда Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади

Фото: KUN.UZ
Қорачой-Черкасия Республикасидаги «ДерВейс» автомобиль заводида Ravon автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади.
Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов ҳокимият органларининг 2018 йилги фаолияти якунлари бўйича депутатларга йўллаган мурожаатида хабар берди. Унинг нутқи матни минтақа ҳукумати расмий сайтида эълон қилинди.
Унинг сўзларига кўра, қўшма лойиҳа Россия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик доирасида тасдиқланган.
«Айни пайтда «ДерВейс» маҳсулотни сертификатлаш жараёнини амалга оширмоқда. Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб завод Ravon автомобилларини йиғиш ва ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда», - дейди Темрезов.
Бундан олдин, Ravon Россияда қаторасига 11 ойдан бери автомобиль сотмаётгани хабар берилганди.
2019 йилнинг апрелида компания битта дона ҳам автомобиль сотмади, сабаби улар сотувда йўқ. Таққослаш учун, 2018 йил апрель ойида 576 дона машина сотилган, 2018 йил январь-апрель ойларида - 4676 дона автомобиль.
Ҳозирда компаниянинг бозордаги улуши 0%ни ташкил қилади. Бу Ravon охирги марта Россияда 2018 йилнинг май ойида автомобиль сотганлиги билан изоҳланади. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.
Ўзбекистон 2018 йил ўрталарида автомобиль экспортини тўхтатди. Йил охирига келиб, «Ўзавтосаноат» ташқи бозорлардаги вазиятни ўрганиш учун бир партия автомобиллар жўнатилгани тўғрисида хабар берди. Кейинчалик, кўплаб мамлакатларга экспорт тикланди, бироқ анъанавий тарзда асосий бозорлардан бири ҳисобланган Россия бўйича ишлар тўхтаб қолди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025