Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди

Фото: KUN.UZ
Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
«Рақамли иқтисодиёт»;
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»;
«Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти»;
«Агробизнес ва маркетинг»;
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит».
Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали ташкил этилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025