Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда навбатдаги автомобиль ёниб кетди. Бу сафар Mercedes-Benz

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 30 май куни соат 10:16да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 7-уй олдида Mercedes-Benz русумли енгил автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар берилган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган.
Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борганда автомашинанинг мотор қисми ёниб зарарлангани ва ёнғин ҳайдовчи ҳамда йўловчилар томонидан ўчирилганлиги маълум бўлган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Ёнғинни сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкентда «Газель» юк автомашинаси ёниб кетганди.
Мавзуга оид

12:32 / 12.07.2025
Чилонзорда ёнғин оқибатида "Ласетти" ва "Спарк" автомобиллари зарар кўрди

21:20 / 11.07.2025
Тошкентда савдо корхонасида ёнғин чиқди

10:41 / 11.07.2025
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди

10:03 / 11.07.2025