Спорт | 20:27 / 10.06.2019
3120
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга от спортини ривожлантиришнинг французча модели олиб кирилади

Бугун, 10 июнь куни Миллий Олимпия қўмитасига Франциянинг “WeKanCode” компаниясининг бош директори, “SUN Group Global” компанияси вице-президенти Амори ду Бурбон Парм ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Франциялик меҳмон Европада от спортини оммалаштириш бўйича шуҳрат қозонган маркетологлардан бири ҳисобланади.  

Ўз навбатида франциялик меҳмон ҳам ташриф бўйича ўзининг қатор фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“От спортини ривожлантиришнинг французча моделини юртингизга олиб киришни ният қилдим. Ўз мамлакатимда ушбу спорт ривожи қандай босқичларда олиб борилса, уни Ўзбекистонда ҳам шундай татбиқ қиламиз. Ушбу ташрифим давомида ўзим учун керакли бўлган дастлабки маълумотларни оламан. Насиб қилса, сентябрь ойида яна келаман ва ўшанда ҳамкорликнинг аниқ дастурларини белгилаб чиқамиз”, – деди Амори ду Бурбон Парм.

Меҳмон МОҚ бош котиби Жасур Матчанов билан суҳбат давомида от спортининг Олимпия ўйинларига кирган йўналишлари, от пойгалари ва йилқичиликни ривожлантириш бўйича ўз маслаҳатларини берди. Шунингдек, соҳани биргаликда ривожлантириш бўйича хорижлик қатор инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр ва мулоҳазалар олиб борилди.

Мавзуга оид