Америкалик киноижодкорлар Ўзбекистон ҳақида “Тахтлар ўйини” қабилида тарихий сериал суратга олади
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев америкалик киноижодкорлар Ўзбекистон ҳақида қизиқарлиги бўйича “Тахтлар ўйини” сериалидан ҳам ўтадиган сериал суратга олишларини маълум қилди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Ҳамзаевнинг айтишича, бу реал воқеаларга асосланган ўзбекча “Тахтлар ўйини” бўлади. Таъкидланишича, томонлар Netflix компанияси билан сериалнинг ротацияси ҳақида келишувга эришишган.
Сериал 10 сериядан иборат бўлиб, унда мамлакатимиз тарихининг 12-14-асрларига оид воқеалар ҳақида сўзланади.
Сериал тарихий бўлгани сабабли ўзбекистонлик темурийшунос олимлар унинг устидан муалллифлик назоратини олиб боришади.
Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг Jacob + Katie Schwarz ижодий гуруҳи ушбу сериални суратга олишга 3 ойдан бери тайёргарлик кўрмоқда. Компания фильмни яратишнинг барча босқичларини ўз зиммасига олган, бироқ ҳозирча сериалда бирорта ўзбек актёри иштирок этиши маълум қилинмаган.
Мавзуга оид

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025