Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Муродов ДХХ собиқ раҳбари жиноий иши доирасида тергов қилинмоқда

Отабек Муродов ва Ихтиёр Абдуллаев
Собиқ бош прокурор Отабек Муродов ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
«Унинг ҳаракатлари, айни вақтда Абдуллаевга нисбатан очилган жиноий иш доирасида кўриб чиқилмоқда. Қолган қисми тергов сири бўлгани боис, изоҳ бера олмайман. Бизда расмий маълумот бўлиши билан хабар қиламиз», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 20-мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилган эди.
Муродов 2018 йил январида ўша вақтдаги бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев Давлат Хавфсизлик хизматига раис сифатида тайинланганидан сўнг, унинг ўрнига тайинланган эди. Бунгача, у давлат раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга нисбатан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

10:16
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

15:14 / 08.07.2025
АҚШга ишга юбориш эвазига 22 минг доллар олган шахслар ушланди

12:13 / 03.07.2025
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди

09:39 / 01.07.2025