Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Colgate vs Galaxy: Суд Рақобат қўмитаси мансабдорлари хатти-ҳаракатини қонунга хилоф деб топди

Жорий йилнинг май ойларида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари томонидан «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖни («Dentafill Plus» МЧЖ) комиссия қарори билан инсофсиз рақобатчи деб топган эди.
Комиссия қарорига биноан, «Torimed Pharm» МЧЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасини бузган, яъни «Colgate-Palmolive» (Colgate) компаниясининг товар белгисини такрорлаган ва бошқа қонунбузарликларни амалга оширган, дея важлар келтирилган эди.
Бугун, 31 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судида биринчи инстанция суди ушбу иш кўрилишини ўз ниҳоясига етказди. Суд мажлисида тарафлар ўртасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Суд муҳокамаси тортишувларга бой ўтди.
Тарафлар музокараси давомида ўз важларини яна бир қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Шундан сўнг, суд маслаҳатга кириб кетди.
Маслаҳатдан сўнг, суд қарори ўқиб эшиттирилди. Унга кўра, суд аризачи МЧЖнинг шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси аъзоларининг (мансабдор шахслари) хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди. Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссиясининг 2019 йил 1 май кунидаги № 09/09-сонли қарори ҳақиқий эмас дея таъкидланди.
Суд мажлисида раислик этувчи томонидан 20 кун ичида апелляция шикояти берилиши ёки протест келтириш масаласи тушунтириб ўтилди.
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025