Спорт | 15:49 / 07.08.2019
3963
2 дақиқада ўқилади

Бэйл «Реал»нинг Австрия йиғинига ҳам олиб кетилмади

Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл «Редд Булл» билан ўртоқлик ўйини учун Австрияга борадиган таркибга киритилмади.

У аввалроқ Мюнхендаги «Audi Cup» турнирини ҳам ўтказиб юборган, бош мураббий Зинедин Зидан бунга унинг спорт формасида эмаслигини сабаб қилиб келтирганди. Кейинроқ ОАВда Бэйл «Тоттенҳэм»га қарши ўйин вақтида гольф ўйнаш билан банд бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Клуб матбуот хизмати эълон қилган Залцбургга борадиганлар рўйхатида Хамес Родригес ва Мариано Диас ҳам йўқ. «Қаймоқранглилар» бу икки футболчини ҳам трансфер қўйишган.

Шунингдек, яримҳимоячилар Родриго Гоэс ва Такефуса Кубо Испанияда қолган, улар машғулотларни «Кастилья» билан давом эттиришади.

Жамоанинг яна икки хавбеки Иброҳим Диас ва Марко Асенсио, шу билан бирга ҳимоячи Ферлан Менди ҳам Мадридда қолиб, жароҳатларини даволаш билан банд бўлади.

«Редд Булл» – «Реал» ўртоқлик ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Зинедин Зидан жамоасини бу учрашувдан кейин 11 август куни Римда «Рома»га қарши назорат ўйини ҳам кутиб турибди.

Австрияга йўл олган «Реал» футболчилари
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Андрей Лунин.
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Марсело, Альваро Одриосола, Адри де ла Фуэнте.
Яримҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Иско, Федерико Вальверде, Эдер Азар, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор.
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович.

Мавзуга оид