Франция элчисининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланмоқда

Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати
2019 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Франция элчиси Виолен де Вильмор хоним билан унинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан учрашуви бўлиб ўтди.
Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Виолен де Вильмор Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил октябрь бошида Францияга амалга оширган самарали расмий ташрифи туфайли Ўзбекистон-Франция муносабатлари янги даражага кўтарилгани алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тараққиёт йўлидаги ислоҳотларга ва ҳаётнинг барча соҳаларидаги туб ўзгаришларга юксак баҳо берилди.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланиш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

11:35 / 12.06.2025
Assystem «Ўзатом»га АЭС лойиҳасини техник қўллаб-қувватлашда ёрдам беради

15:38 / 10.06.2025
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди

00:05 / 09.06.2025