Ким Чен Ин Трампга Пхеньянда учрашишни таклиф қилган - ОАВ

Фото: AP Photo / Evan Vucci
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга Пхеньянда учрашишни таклиф қилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Чунан ильбо” нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу таклиф август ўрталарида Ким Чен Индан Трампга берилган мактубда билдирилган.
Аввалроқ Трамп жорий йил охиригача Шимолий Корея етакчиси билан янги учрашув ўтказиши мумкинлигини айтганди.
Икки давлат етакчилари уч марта: Сингапур ва Ханойда ҳамда Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудудда учрашишган.
Мавзуга оид

20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

22:44 / 04.05.2025