Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўз жияни томонидан ўлдирилди

Санкт-Петербургда икки қариндош ўртасидаги ёқалашув оқибатида жиян ўзбекистонлик амакисини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консуллиги 11 октябрда Калинин туманида юз берган ва Ўзбекистон фуқаросининг ўлимига олиб келган муштлашув ҳақида бир қатор ОАВ тарқатган ахборотни тасдиқлайди”, дейилган хабарда.
Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган ва унга қарши жиноий иш қўзғатилган.
Ташқи ишлар вазирлиги бош консуллик вазиятни ўз назоратига олгани ва тергов идораларига юз берган воқеа бўйича қўшимча маълумот тақдим қилиш ҳақида сўров юборганини маълум қилди.
Мавзуга оид

11:21 / 16.05.2025
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди

23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

15:08 / 24.03.2025