Британиянинг Европа Иттифоқини тарк этиши санаси белгилаб олинди

Европа Иттифоқи саммитида Британиянинг иттифоқ таркибини тарк этиши шартлари бўйича келишувга эришилди.
Жумладан, Brexit, яъни Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши 1 ноябрга белгиланди. Бироқ у Британия парламенти барча ҳужжатларни ўз вақтида ратификация қилсагина юз беради.
Британия бош вазири Борис Жонсон 17 октябрда Европа Иттифоқи билан Brexit шартлари бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Бироқ Британия парламентида ушбу келишув танқид қилиниб, уни собиқ бош вазир Тереза Мэй тузган келишувдан ҳам ёмонроқ деб айтишган.
Мавзуга оид

14:23
Кая Каллас: Сербия геосиёсий танлов қилиши керак

09:22
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

22:50 / 21.05.2025
РФга қарши санкцияларнинг 17-пакети: нишонда яна танкерлар

20:16 / 21.05.2025