Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашуви трансляция қилинмайди

Фото: Tribuna.uz
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси ноябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичида Саудия Арабистони ва Фаластин жамоаларига қарши майдонга чиқади.
Ушбу ўйинларга тайёргарлик олиб бораётган Вадим Абрамов жамоаси 9 ноябрь куни Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
“Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган ўйин ТВ орқали трансляция қилинмайди”, дея инсайд билан ўртоқлашди Tribuna.uz манбаси.
“Бу Вадим Абрамовнинг истаги. У Саудия Арабистони вакиллари жамоамизни ўрганиб олишини истамаяпти. Ўртоқлик ўйинида унинг ўз ўйланмалари бордирки, шундай қарорга келган. Марҳамат, стадионга боринглар, мухлислар”, дея хабар бермоқда ўз манбамиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон – Қирғизистон термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 9 ноябрь, шанба куни ўтказилади. Баҳс «Пахтакор» стадионида соат 17:00да бошланади.
Мавзуга оид

18:31 / 30.06.2025
Ҳиросимадан Абу Дабигача. Ўзбек футболи тарихидаги 10 та муҳим ғалаба

20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади

16:12 / 14.06.2025
Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистонга қанча даромад келтиради?

00:13 / 11.06.2025