Hurriyet: «Галатасарой» Фалькао ўрнига Шомуродовни олиб келмоқчи

«Ростов» клубидаги молиявий муаммолар сабабли, жамоа ўз тўпурари Элдор Шомуродовни трансферга қўйиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, ўзбекистонлик голеадорга Россиянинг гранд клубларидан ташқари, Туркиянинг номдор клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Туркиянинг бир қатор нашрлари қаторида «Hurriyet»нинг ёзишича, жорий мавсумда ҳужумчига ёлчимаётган «Галатасарой» клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Клуб мавсум бошида ўз сафига қўшиб олган икки ҳужумчи – колумбиялик Радамель Фалькао ва руминиялик Флорин Андоненинг ўйинидан умуман қониқмаяпти. Икки форвард ҳам жароҳатлар гирдобида қолаётгани клуб бош мураббийи Фотих Теримнинг режаларини бузмоқда. Катта умидлар билан Истанбул клубига таклиф этилган Фалькао мавсум бошидан буён 5 ўйинда бор йўғи 1 та гол урган. Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини январдаги трансфер ойнасида қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЦСКА Шомуродов учун 5 миллион таклиф этаётгани ҳақида хабар чиққан бўлса, кўп ўтмай «Советский Спорт» нашри Шомуродов учун курашда «Зенит» фаворит эканлиги ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид

11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари

16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди

11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари

09:50 / 20.04.2025