Абу-Дабида суперкар рекорд нархга сотилди

Sotheby’s аукцион уйи БАА пойтахти Абу-Дабида ўтказган аукционда механик узатишлар қутиси ва томсиз Pagani Zonda Aether суперкарини рекорд нархга сотди.
Автомобил 6182000 долларга ёки 22 млн 700 минг дирҳамга сотилган. Бугунги кунга келиб бу машина “Зонда”нинг аукционда сотилган энг қимматбаҳо нусхаси саналади.
Суперкар родстер кузовида ишланган бўлиб, 7,2 литрли, 12 цилиндрли, 759 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Двигател билан бирга механик турдаги 6 поғонали узатмалар қутиси ишлайди.
Аукцион ташкилотчилари машина учун дастлаб 4,4 млн доллардан 5,5 млн долларгача олишмоқчи бўлишган.
Энг қимматбаҳо янги автомобил номи ҳам “Зонда”нинг модификацияларидан бирига тегишли бўлиб, автомобил маркаси раҳбари Горацио Паганининг айтишича, 2018 йилда тақдим қилинган ва уч нусхада чиқариладиган машинадан ҳар бири 15 млн евро туради.
Мавзуга оид

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

03:00 / 08.05.2025