Ислом Тўхтахўжаев Хитой клубига ўтди

Фото: TransferMarkt China
Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда Хитойнинг «TransferMarkt China» сайтининг твиттердаги саҳифаси хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби тарихидаги илк хорижлик футболчига айланди.
«Шенянг Урбан» жамоаси якунланган мавсумда Хитой 2-лигаси ғолиби сифатида, Хитой 1-лигасига йўлланма олди ва бу мавсумда Хитой Суперлигасига йўлланма олиш учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив» сафида 2012 йилдан 2019 йилга қадар тўп суриб, 8 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида 192 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, ҳозирда Хитойда ўзбекистонликлардан Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Самвел Бабаян Хитой 1-лигасида «Чанчунь Ятай» клубини бошқармоқда.
Мавзуга оид

13:31 / 26.05.2025
Ўзбекистоннинг БАА ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди

18:15 / 04.12.2020
Шов-шувли «Нефтчи» – «Турон» ўйини ва Ислом Тўхтахўжаев билан суҳбат. FootWeek Фарғонада

13:26 / 26.07.2020
«Клубларимизда футболчилар кўп алданади». Ислом Тўхтахўжаев Хитойга кетиши, энг аламли мағлубият ва миллий жамоа омадсизлиги ҳақида

16:11 / 08.03.2019