Ўзбекистон | 09:22 / 01.02.2020
4754
1 дақиқада ўқилади

«Йилнинг энг яхши адлия ходими» ва «Йилнинг энг яхши адлия бўлими» республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими" республика кўрик-танлови ўз якунига етди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича: 

1-ўринни Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Умид Олимович Миршаев;

2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Исатай Маратович Алдабергенов;

3-ўринни Андижон вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Аъзамжон Азимжон ўғли Эркинов қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича:

1-ўринни Фарғона вилояти Қувасой шаҳар адлия бўлими;

2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими адлия бўлими;

3-ўринни Самарқанд вилояти Нарпай туман адлия бўлими қўлга киритди.

Мавзуга оид