Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги энг катта полигонда сенатор ва депутатлар қуролларни синаб кўрди. Уч нафар депутат «қониқарсиз» баҳо олди
Ўзбекистондаги энг катта полигонда 45 нафар сенатор ва депутатлар биринчи маротаба снайпер, Макаров пистолети, пулемёт ҳамда ТОЗ-8 қуролларидан амалда отди. Уч нафар депутат “қониқарсиз” баҳо олди

Кеча, 1 март куни биринчи маротаба Ўзбекистондаги энг катта полигон, Марказий ҳарбий округига қарашли “Каттақўрғон” дала ўқув майдонига Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов бошчилигида сенатор ва депутатлар ташриф буюрди. Бу ҳақда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Ҳарбий формадаги депутат ва сенаторларга Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов полигонда ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитларни кўрсатди. Фахрийлар, ҳарбий прокуратура ходимлари, депутат ва сенаторлар томонидан полигондаги ҳарбий шаҳарча ҳудудига 200 га яқин кўчат экилди.
Шундан сўнг, 45 нафар сенатор ва депутат амалий ўқ отиш майдонига йўл олди. 15 нафар аёл депутат (улардан 2 нафари сенатор) ТОЗ-8 қуролидан синов машқларини бажарди. Вилоят ҳокими ва округ қўмондони ҳамда икки нафар сенатор Макаров пистолетидан, 27 депутат эса снайпер, қўл пулемёти қуролларидан амалда ўқ отди.
Дастлабки 6 дона ўқ синов тариқасида, кейингилари баҳо учун отилди. Отиш тайёргарлиги ва унинг баҳоланиб боришига полковник Қаҳрамон Очилов масъул этиб белгиланди. Биринчи маротаба ўқ узишга қарамасдан, натижалар ёмон бўлмади. Унга кўра, 8 та “аъло”, 13 та “яхши” ҳамда 21 та “қониқарли” баҳо қўйилди. Уч нафар депутат эса Навоий шаҳрига “қониқарсиз” баҳо билан қайтадиган бўлди.
Мавзуга оид

10:08 / 18.07.2025
Bloomberg: Лондон Украина учун АҚШдан қурол сотиб олишга тайёр

13:37 / 10.07.2025
АҚШ Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни қайта тиклади

18:04 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?

16:11 / 12.06.2025