Жеки Чан қозоғистонликларни қўллаб-қувватлади
Машҳур хитойлик актёр Жеки Чан қозоғистонликларга мурожаат қилиб, уларни коронавирус эпидемияси билан боғлиқ мураккаб шароитда қўллаб-қувватлади.

Фото: Getty Images
Актёрнинг мурожаатини Қозоғистон президенти маслаҳатчиси Ерлан Карин Instagram’даги саҳифасида жойлаган.
Кариннинг таъкидлашича, Жеки коронавирусга чалингани ҳақида миш-мишлар тарқалгандан кейин қозоғистонликлар унинг соғлиғидан қайғуришганидан таъсирланган.
“Баъзи журналистлар ва оддий қозоғистонликлар унга тезроқ соғайиб кетишни тилашган. Ўшанда мен бу ҳақда Жекининг жамоасига хабар қилгандим. Ўшандаёқ бу хабар фейклиги маълум бўлган. Бироқ Жеки Чан қозоғистонликларнинг унинг соғлиғидан қайғуришганидан таъсирланган. Ва яқинда мен билан Хитойдаги умумий дўстларимиз боғланишиб, у ҳам қозоғистонликларни бундай оғир шароитда қўллаб-қувватламоқчи эканлигини маълум қилишди. Бугун эрталаб эса ундан мана шундай видео олдим”, деб ёзган Карин.
“Фалокатлар шафқатсиздир, бироқ улар одамлар қалбидаги муҳаббат олдида ожиздир. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз лозим. Ва шубҳасиз янги вирусга қарши урушда ғалаба қиламиз. Кучли бўл, Хитой! Кучли бўл, Қозоғистон. Бiз бiргемiз. Бардам бўлинг”, деб айтган актёр видеомурожаатида.
Актёрнинг коронавирусга чалингани ҳақида миш-мишлар февралда пайдо бўлганди. Хитойнинг бир қатор ОАВларида актёр коронавирусга чалинган киши иштирок этган зиёфатда бўлгандан кейин шифохонага ётқизилганини маълум қилган.
Кейинроқ актёр соғлом эканини маълум қилиб, унинг соғлиғидан қайғурган барчага миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025