Жаҳон | 20:23 / 30.03.2020
10320
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Чарльз коронавирусдан соғайди

Аввалроқ коронавирусга чалингани маълум қилинган Британия тахти вориси, шаҳзода Чарльз коронавирусдан соғайиб, карантин режимидан чиқди.

Фото: AP

Бу ҳақда Британия қироллик уйи вакилига таяниб “Би-би-си” телеканали маълум қилди

25 март куни шаҳзода топширган тест унда коронавирус борлигини кўрсатгани маълум бўлган. Шундан кейин 71 ёшли шаҳзода ўзини одамлардан алоҳидалашга қарор қилган ва бир ҳафта давомида Шотландиядаги Балморал қасрида қолган.

Шаҳзоданинг рафиқаси Корнуэлл герцогинясининг коронавирусга топширган тести унда вирус йўқлигини кўрсатган. Бироқ герцогиня ҳафта охиригача карантинда қолади.

Шаҳзода қароргоҳида таъкидланишича, у вирусни кимдан юқтириб олганини аниқлашнинг имкони йўқ, чунки бунгача у турли одамлар билан кўплаб учрашувлар ўтказган. Жумладан, Чарльз унда вирус аниқланишидан олдин коронавирусга чалинган яна бир монарх - Монако князи Альбер II билан ҳам учрашган.

Охирги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 19522 нафарни, вафот этганлар сони 1415 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганлар орасида Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам бор. Ҳозирда у уйида карантинда қолмоқда ва у ердан туриб ҳукуматни бошқармоқда.

Мавзуга оид