Ҳиндистонда эгизакларга “коронавирусча” исмлар берилди
Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида яшовчи жуфтлик COVID-19 пандемияси вақтида дунёга келган эгизак фарзандларига коронавирус билан боғлиқ Ковид (Covid) ва Корона (Corona) исмларини қўйди.

Фото: pixabay.com
Бу ҳақда Hindustantime нашри хабар берди.
Эгизаклар 27 март куни карантин вақтида дунёга келган.
“Ҳа, вирус хавфли, бироқ унинг тарқалиши одамларни санитария, гигиенага эътибор қаратишга ва бошқа фойдали одатларни эгаллашга мажбур қилди. Шу сабабли биз бу исмларни қўйишга қарор қилдик”, деб айтган эгизакларнинг онаси 27 ёшли Прити Верма.
Шу билан бирга, жуфтлик келгусида фарзандлари исмларини ўзгартириши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025