Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ компьютер тизимларига киберҳужумлар сони 5 маротаба ошди
Охирги кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компьютер тизимларига киберҳужумлар сони 5 маротаба ошди.

Фото: REUTERS
Ўтган бир ҳафта ичида кибержиноятчилар ЖССТнинг 450 та электрон манзили ва паролини ўғирлаган. Ташкилот маълумотлар базаларига зарар етмаган.
Шунингдек, ЖССТ номидан коронавирус билан курашиш жамғармасига пуллар ўтказиш чақириғи билан электрон мактублар жўнатилиши ҳолатлари кўпайган. “Фирибгарлар одамларни алдашга уринишларини кўпайтирган. Натижада хайриялар коронавирусга қарши курашиш жамғармамиз Solidarity Response’га эмас, балки жиноятчилар кўрсатган манзилларга тушган”, дейилган ЖССТ баёнотида.
ЖССТ вакилларининг таъкидлашича, улар ўз ахборот тизимлари хавфсизлигини кучайтириш устида иш олиб боришмоқда.
Мавзуга оид

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

17:25 / 01.07.2025