Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг собиқ ёрдамчиси коронавирус пандемияси сабабли турмадан озод қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт коронавирус пандемияси сабабли Пенсильвания штатидаги турмадан озод қилинди.

Трампнинг собиқ ёрдамчисига жазо муддатининг қолган қисмини уйда ўташга рухсат берилган. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, апрелда 71 ёшли Манафортнинг адвокатлари АҚШ федерал турмалар бюросига мактуб йўллаб, унда мижозлари коронавирусга чалиниш хавфи остида эканини ва уй қамоғига ўтказилиши кераклигини таъкидлаб ўтишган.
Таъкидланишича, Манафорт сақланган турмада ҳозирча коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган. Аввал у 2024 йил ноябрда озод этилиши мумкинлиги тахмин қилинаётганди.
Манафорт Трампнинг сайловолди штаби таркибига 2016 йил мартда кирган ва унга июндан бошчилик қила бошлаган. Бироқ Киев уни 2007-2012 йилларда ноқонуний равишда йирик қийматда пул олганликда айблагач, августдаёқ бўшатиб юборилган. 2019 йил 8 мартида АҚШнинг Александрия шаҳри суди Манафортни солиқ ва банк қонунларини бузишда ва хорижий ҳисобрақамларни яширишда айблаб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилган. 13 мартда эса Вашингтондаги суд уни ёлғон кўрсатмалар бериш ва лоббилик фаолияти ҳақидаги қонунларга амал қилмаслик айблови билан 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарган.
Мавзуга оид

15:52 / 19.08.2023
Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?

15:51 / 14.04.2022
Байден ортидан Трамп ҳам Украинада тинч аҳоли ўлдирилишини геноцид деб атади

19:04 / 17.03.2022
Трамп Россиянинг Украинага кирганидан ҳайрон бўлганини айтди

21:10 / 09.02.2022