Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford ходимлари раҳбариятдан полиция учун машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатишни талаб қилишди

Фото: Ford
Ford ходимлари компания раҳбариятига мактуб ёзиб, унда америкалик полициячилар учун автомобил ишлаб чиқаришни ва етказишни тўхтатишни талаб қилишди. Уларнинг фикрича, бундай машиналар АҚШдаги ирқчилик рамзларидан бири ҳисобланади.
Jalopnik нашрининг ёзишича, мактубга 100 га яқин ишчи имзо қўйган ва у компания бош директори Жим Хакетт ҳамда директорлар кенгаши раиси Билл Фордга йўлланган.
Бу орада компания раҳбари полиция машиналарини ишлаб чиқаришни тўхтатишдан бош тортган. У полиция айнан шу автомобиллар эвазига барча фуқаролар хавфсизлигини энг юқори даражада таъминлашини айтган.
АҚШда полиция зўравонлиги ва ирқчиликка қарши намойишлар полициячи томонидан қора танли Жорж Флойд ўлдирилгандан кейин авж олган. Таъкидланишича, Флойднинг қўлга олиниши айнан Ford русумидаги полиция машинаси олдида юз берган. Шунингдек, бундай машиналардан намойишчиларни тарқатишда фойдаланилган.
Ford АҚШ полицияси учун машиналарни 1950 йилдан бери ишлаб чиқаради. Компания йилига 30 мингтага яқин махсус транспорт воситаси ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025