Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei смартфон сотиш бўйича дунёнинг етакчи компаниясига айланди
Huawei савдосининг 70 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келади. Европада смартфон сотиш бўйича эса компания Samsung ва Apple'дан кейин учинчи ўринда жойлашди.

Фото: DPA
Хитойнинг Huawei компанияси 2020 йилнинг иккинчи чорагида смартфон сотиш бўйича дунё етакчисига айланди. Компания тўққиз йил ичида илк бор Samsung ва Apple компанияларини ортда қолдирди. Бу ҳақда Canalys таҳлил компанияси ҳисоботида маълум қилинди.
Апрель-июнь ойлари давомида Huawei 55,8 млн дона смартфон сотган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 5 фоизга кам. Аммо Samsung смартфонлари савдоси 30 фоизга тушган ва 53,7 млн дона қурилма сотган.
Huawei савдосининг 70 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келади. Европада смартфон сотиш бўйича эса компания Samsung ва Apple'дан кейин учинчи ўринда жойлашди.
Canalys таҳлилчиларининг фикрича, биргина Хитой бозорида юқори мавқени эгаллаш орқали дунёда етакчиликни сақлаб туриш қийин.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025