Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сентябрь ойидан 4 давлат билан мунтазам авиақатновларни тиклаши мумкин
“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.

Ўзбекистон Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган мамлакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан Covid-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади.
Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим.
“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.
Мавзуга оид

12:27 / 21.07.2025
Манама ва Тошкент ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилиши мумкин

20:19 / 19.07.2025
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди

12:30 / 17.07.2025
China Eastern Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бошлади

18:39 / 14.07.2025