Тестларнинг илк куни 1-сменасида телефон билан қўлга тушган абитуриентлар сони очиқланди
2 сентябрь куни биринчи сменадаги тестларда тартибни бузгани учун 29 абитуриент тестдан четлаштирилди, улардан 26 нафари – телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдаланган. Яна 4 абитуриент телефон билан кирмоқчи бўлгани учун четлаштирилган.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ОТМларга кириш тестларининг илк куни 1-сменасига оид рақамларни маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«1-смена имтиҳонлари 08:00дан 11:00гача ўтказилди. Бугун 1-сменада 59 250 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди. Уларнинг 55 767 нафари иштирок этди. Тезкор маълумотларга кўра, 3 474 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тестга келмади.
1 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан баланд бўлгани учун тестга киритилмаган.
Тест қоидаларини бузгани учун 8 нафар абитуриент кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди. Уларнинг 4 нафари телефон, 1 нафари шпаргалка, 2 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган, 1 нафари ҳужжатни сохталаштиргани учун четлаштирилган», – деди Сардор Ражабов АОКАдаги брифингда.
Қайд этилишича, тест синовлари жараёнларида тартиб-қоидани бузгани учун 29 нафар абитуриент тестдан четлаштирилган. Уларнинг 26 нафари телефон ва бошқа турли электрон воситалардан фойдалангани учун, 1 нафари шпаргалка, 1 нафари калькулятор ва 1 нафари сохта ҳужжат билан тестга киргани учун четлаштирилди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради

15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади

08:22 / 12.09.2023