Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби инсоният пандемия синовидан ўта олмаганини айтди

Фото: iStock
Вирус дунё бўйича қарийб бир миллион кишини ўлдирди, 30 миллиондан ортиқ кишини зарарлади, у назоратдан чиқиб кетди, деди Антониу Гутерриш.
Инсоният янги коронавирус пандемияси синовидан ўта олмади, қурбонлар сони бир миллионга яқинлашмоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашининг коронавирус бўйича йиғилишида айтди.
«Пандемия – халқаро ҳамкорлик учун яққол синов бўлиб, биз бу синовдан ўта олмадик. Вирус дунё бўйича қарийб бир миллион кишини ўлдирди, 30 миллиондан ортиқ кишини зарарлади, у назоратдан чиқиб кетди», деди БМТ бош котиби.
«Бу глобал тайёргарлик, ўзаро ҳамкорлик, бирлик ва якдилликнинг етарли эмаслиги оқибатидир», – деб ҳисоблайди Гутерриш.
«Коронавируснинг қора кўланкаси бутун дунёга соя солмоқда. Аммо у бизни ҳаракатга ундаши лозим бўлган огоҳлантириш ҳамдир. Бошқа йўлимиз йўқ. Глобал институтлар доирасида бирлашамиз ёки парокандалик ортидан яксон бўламиз», – дея хулоса қилди у.
Мавзуга оид

21:48 / 02.08.2025
БМТ маърузаларини деярли ҳеч ким ўқимаслиги ҳақида маъруза эълон қилди

07:40 / 02.07.2025
БМТ бош котиби Ғазо тинч аҳолисига ҳужумларни қоралади

07:24 / 25.06.2025
БМТ бош котиби Эрон ва Исроилни оташкесимга риоя қилишга чақирди

21:11 / 22.01.2025