АҚШ Тоғли Қорабоғга тинчликпарвар кучларни жойлаштириш масаласи устида иш олиб бормоқда
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайеннинг фикрича, "кўпмиллатли тинчликпарвар кучлар ёки кузатувчилар иштирокисиз Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий амал қилинишини тасаввур қилиш қийин".

Фото: REUTERS
АҚШ Тоғли Қорабоғга Скандинавия мамлакатларининг тинчликпарвар кучларини жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен маълум қилди.
"Туркиянинг ҳар қандай кўринишдаги воситачилиги ёки тинчликпарварлиги АҚШ ҳамда Арманистон учун муваффақиятсиз ташаббус ҳисобланади. Биз ҳар икки мамлакат скандинавиялик тинчликпарварлар жойлаштирилишига рози бўлиши керак деб ҳисоблаймиз. Биз Скандинавия мамлакатлари билан ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб туриш учун минтақада жойлаштириладиган тинчликпарвар кучларни шакллантириш масаласи устида ишламоқдамиз", - деди О'Брайен.
Унинг фикрича, "кўпмиллатли тинчликпарвар кучлар ёки кузатувчилар иштирокисиз Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий амал қилинишини тасаввур қилиш қийин".
ЕХҲТ матбуот хизматининг хабар қилишича, 30 октябрь куни Минск гуруҳининг ҳамраислари Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари билан алоҳида ва биргаликда учрашувлар ўтказган.
Минтақадаги вазият 27 сентябрда кескинлашди, баҳсли ҳудудда тўқнашувлар бошланди. Арманистон ва Озарбойжон ўт очишни тўхтатиш тўғрисида уч марта келишувга эришган бўлса-да, жанглар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украинанинг Россия аэродромларига кутилмаган ҳужумлари урушда бурилиш нуқтаси бўладими?
Жаҳон | 20:53
-
«Миссия якунланди». «Вагнер» ХҲК Малидан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 20:33
-
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди
Спорт | 20:32
-
Қозоғистон ҳарбийлари Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади
Жаҳон | 20:14
Мавзуга оид

18:41 / 17.04.2024
Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади

00:24 / 03.11.2023
Озарбойжон ўз қўшинларини Арманистон чегарасидан олиб кетди

22:05 / 17.10.2023
Озарбойжон президенти Қорабоғ можароси мавзуси абадий ёпилганини айтди

23:05 / 04.10.2023