Буюк Британия Минскка жавобан икки дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди
Аввалроқ Беларус британиялик дипломатлар – ҳарбий атташе Тимоти Уайт Бойкотт ва элчи ўринбосари Лиза Тамвудни персона нон грата деб эълон қилганди.

Фото: DPA/ТАСС
Буюк Британия ҳукумати Минскнинг ҳаракатига жавоб сифатида Беларуснинг икки нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб маълум қилди.
“Бугун британиялик дипломатларнинг асоссиз чиқариб юборилишига жавобан икки нафар Беларус дипломатини мамлакатдан чиқариб юбордик”, - деб ёзди у твиттер саҳифасида.
Аввалроқ Беларус британиялик дипломатлар – ҳарбий атташе Тимоти Уайт Бойкотт ва элчи ўринбосари Лиза Тамвудни персона нон грата деб эълон қилганди.
Хабар қилинишича, “бу шахслар Беларусдаги ички сиёсий вазият ва норозиликлар тўғрисида маълумот тўплашган”.
“Мавжуд маълумотларга кўра, дипломатлар жорий йилнинг май ойидан буён мухолифат ва жамоат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда ноҳукумат тузилмалар вакиллари билан кўп марта учрашишган. Ҳарбий атташе бу мақсадда регионларга бир неча марта келган”, – дейилади ОНТ канали хабарида.
Мавзуга оид

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025
Британия Россияга қарши санкцияларни яна кучайтирди

17:04 / 20.05.2025
BBC сионизм ҳақидаги пости учун Гари Линекерни ишдан бўшатди

14:34 / 20.05.2025