Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий мактаб директори Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига бошлиқ бўлди
Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи – Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Козимжон Ҳасанов 1978 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У турли йилларда Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури -ўқув ишлари координатори, Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махус, касб-ҳунар таълими маркази ва қатор хусусий мактабларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган.
Шу вақтга қадар Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

10:44 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:22 / 01.08.2025