Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Давлат молиявий назорати департаменти томонидан Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 2020 йилнинг ноябр ойида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган камерал назорат натижасида Андижон шаҳар халқ таълими бўлими томонидан иш ҳақи тўловлари бўйича шубҳали харажатлар амалга оширилганлиги аниқланган.
Ушбу аниқланган шубҳали харажатлар юзасидан халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябрдан 2020 йил 1 ноябргача бўлган даври бирламчи ҳужжатлар асосида тафтишдан ўтказилганда, ходимларга ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 33,8 млрд сўм нақд пуллар халқ таълими бўлимининг масъул ходимлари томонидан банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Ушбу ўзлаштирилган маблағлар 2018 йилда 1,0 млрд сўмни, 2019 йилда 12,6 млрд сўмни ва 2020 йилнинг ўтган даврида 20,2 млрд сўмни ташкил этган.
Ўтказилган тафтиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Мавзуга оид

14:30
Андижонда қайнукасининг машинасини ёқиб юборган собиқ куёвга жиноят иши очилди

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025