Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЮНИДО тўрт йиллик декларацияни имзолади

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Ли Йонг тўрт йиллик (2020-2024 йиллар) муддатга ҳамкорлик қўшма декларациясини имзолади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қўшма декларация вазирлик ва ЮНИДОни турли соҳаларда, жумладан яшил саноат, айланма иқтисодиёт, қайта тикланадиган энергия манбалари, энергия самарадорлик, агросаноат кластерлари, енгил саноатни модернизация қилиш ва бошқа ўзаро келишилган ҳаракат йўналишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга чорлайди, бу инклюзив ва барқарор саноат ривожланишига ҳамда 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга оширишга ҳисса қўшади.
Қўшма декларация «2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси Саноатни ривожлантириш стратегияси»ни амалга оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, қўшма декларацияни амалда татбиқ этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олувчи «Йўл харитаси» мавжуд.
Пандемия ва сафар чекловлари туфайли қўшма декларация томонлар ўртасида ёзишмалар орқали алмашилди.
Ўзбекистон-ЮНИДО ҳамкорлиги 27 йилдан ортиқ давом этмоқда ва бугунги кунда миллий инвестицияларни тарғиб қилиш, барқарор иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган савдо, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш, бизнес-инкубаторлар ва корхоналарни ривожлантириш бўйича техник кўмак ва тавсияларга бағишланган 15та лойиҳани ўз ичига олади.
Мавзуга оид

19:23 / 12.07.2025
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?

13:45 / 20.06.2025
Ўзбекистон ва ЮНИДО қўшма "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олди

09:02 / 04.06.2025
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида

11:02 / 03.06.2025