Ўзбекистон | 11:04 / 18.01.2021
7157
2 дақиқада ўқилади

«Жигаримда ойига 3-4 литр сув йиғилади». Омонбой ака саховатли ватандошлар кўмагига муҳтож

Омонбой Эргашев Янгийўл туманида яшайди. 2017 йилда Вирусология илмий текшириш институтига мурожаат қилганида унга жигар циррози ташхиси қўйилган. Оиланинг моддий аҳволи мураккаб операция учун талаб қилинган маблағни кўтармайди. Шу боис, ватандошимиз саховатли инсонлардан моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Жигар циррози — ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўта жиддий касалликлар сирасига киради. Уни фақатгина сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам билангина тўхтатиб қолиш мумкин.

Омонбой Эргашевнинг айтишича, касалликнинг оғирлиги ва уни даволаш учун кўп маблағ талаб қилиниши инсонни ҳар томонлама мушкул аҳволга солиб қўяди.

«Ҳозир иккинчи гуруҳ ногирониман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. 2 йилдан бери жигар циррози касаллиги билан даволаниб келаман. Сўнгги чора сифатида жигар кўчириб ўтказиш операцияси қилиниши керак экан. Бу операция Ҳиндистонда бажариларкан. Аёлим донор бўляпти. Операция учун 27 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур.

Даволанишга бориш учун маблағим етарли бўлмагани учун саховатли инсонлардан моддий ёрдам сўрамоқчиман. Шароитим оғир, кам таъминланган оилалар рўйхатида тураман.

Пенсия ва маҳалладан бериладиган ёрдам пулини тўплаб 4 минг долларни ўзим йиғяпман. Бу касаллик учинчи – энг оғир даражасига етиб келган.

Ойига бир марта Вирусология институтига даволаниш учун бораман. Чунки жигаримда 3-4 литр сув йиғилган бўлади. Шифокорлар тўпланган сувни олиб ташлашади. Ҳар ойда шифохонада ётиш, дори-дармонлар анча қиммат турганлиги сабабли баъзида қурбим етяпти, баъзида эса йўқ.

Бу касаллик жуда ҳам оғир. Уни бировга раво кўрмайман. Ўзим чеккан дардни ўзим тушунаман. Касаллик оғирлашиб қолгани учун оиламдагиларни ҳам анча қийнаб қўйдим. Илтимос, ёрдам берсанглар», деди бемор юртдошларга мурожаатида.

Омонбой Эргашевга тегишли маълумотлар:

Uzcard: 8600 0203 5570 1397 (Омонбой Эргашев номида)

Viza: 4023 0602 0559 2529 (Омонбой Эргашев номида)

Sberbank: 4817 7603 3870 0812 (Урал Абдуазизов номида)

Tel: +998978790720

Исломбек Умаралиев, тасвирчи Асад Алланазаров.

Мавзуга оид