Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ўзгарди
Наманган вилояти ИИБдаги мулозимлардан бири туман даражасига туширилди.
Подполковник Боситхон Абдирайимович Қосимов Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар Б.Қосимов Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Учқўрғон тумани ИИБга 2017 йил апрелидан буён подполковник Дилшодбек Сайдуллаевич Тўраев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Маҳкам Вафоев Олмазор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига ўтказилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг Наманган вилоятига сафари давомида Уйчи тумани раҳбарлари, шу жумладан, туман ИИБ бошлиғи Авазбек Хўжахонов ишдан олинганди.
Мавзуга оид

14:54
Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

18:14 / 30.07.2025