Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия бош вазири мамлакатда карантин чекловлари 8 мартдан бекор қилинишини эълон қилди
Буюк Британияда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини туфайли қўлланган чеклов чораларининг бекор қилиниши 8 март куни мактабларнинг очилиши билан бошланади. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон душанба куни парламентдаги нутқида маълум қилди.

Фото: EPA-EFE/ANDY RAIN
“Икки ҳафтадан сўнг, барча мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчилар ва талабалар бехавотир юзма-юз таълим тарзига қайтишлари мумкин”, - деди бош вазир. Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, одамлар зарур эҳтиёж бўлмаса уйларини тарк этмаслик талаблари 29 мартга қадар давом этади.
Ушбу юмшатишлар Буюк Британия аҳолисининг 85 фоиз яшайдиган Англияга тегишли. Қиролликнинг қолган маъмурий ва сиёсий қисмлари яъни Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландиянинг маъмурлари ўзларининг сиёсатини карантин қоидалари доирасида мустақил равишда белгилайдилар. Аммо, одатда, уларнинг бу борадаги ҳаракатлари Лондон томонидан қўйилган қадамлар билан синхронлаштирилади.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025