Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp'нинг десктоп версиясида овозли ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди
Ушбу функциядан Windows ва Mac компьютерлари фойдаланувчилари фойдаланишлари мумкин. Илгари овозли ва видеоқўнғироқларни мессенжернинг мобил версиясидагина амалга ошириш мумкин эди.

Фото: Shutterstock
WhatsApp компьютер учун мўлжалланган версиясида овозли ва видеоқўнғироқлар функциясини жорий этди. Бу ҳақда Engadget хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ушбу функциядан Windows ва Mac компьютерлари фойдаланувчилари фойдаланишлари мумкин. Илгари овозли ва видеоқўнғироқларни мессенжернинг мобил версиясидагина амалга ошириш мумкин эди.
WhatsApp дастурчиларининг сўзларига кўра, кейинги йилларда бир-бири билан мессенжер орқали мулоқот қиладиганлар сони сезиларли даражада кўпайган.
Янгиланиш муаллифлари келгусида мессенжернинг компьютер учун мўлжалланган версиясида янги функциялар, масалан, гуруҳли аудио ва видеочатлар жорий этилишини ваъда қилмоқда.
Мавзуга оид

20:18 / 18.07.2025
Россияда WhatsApp’ни блоклашга тайёрланишмоқда

14:34 / 24.06.2025
АҚШ Конгрессида WhatsApp иловасидан фойдаланиш тақиқланди

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

21:44 / 04.03.2025