Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз берди
Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси маъмурий биносида ёнғин юз берди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин 7 март куни соат 00:30 да «Шодлик» МФЙда жойлашган Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси котиб (қабулхона) хонасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида хонанинг, тахминан, 35 квадрат метр майдонида шифт қисми ва хона жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойига Гулистон шаҳар ФВБнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:35 да етиб бориб, ёнғин соат 00:55 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг, тахминан, 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

13:10 / 26.06.2025
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди

11:30 / 25.06.2025
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

23:03 / 24.06.2025
Бортида 3 мингта автомобил бўлган кема Тинч океанида чўкиб кетди

17:05 / 14.06.2025