Бухоро шаҳар бандлик марказида бюджет пуллари талон-торож бўлди
Бухоро шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари қарийб 135 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.

Бош прокуратура департаментидан хабар беришларича, марказ мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ўзлари ҳамда яқин танишларининг номига 5 та хўжалик юритувчи субъект ташкил қилишган.
Сўнгра ишсиз фуқаролар пайвандлаш, тикувчилик ва сартарошлик касбларига ўқитилгани ва уларга стипендиялар тайинлангани юзасидан ҳужжатлар сохталаштирган.
Шунингдек, ишсиз фуқароларга ажратиладиган иссиқхона целлофанлари ва кўчатларни етказиб бермасдан, 134,2 млн сўм бюджет маблағлар растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

16:10
"Бундай ҳолатлар давлатни халқаро даражада обрўсизлантиради" - Бухоро ҳокими "иши" фаоллар нигоҳида

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025