Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан икки қоп каннабис топилди
2021 йилнинг 6 март куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” профилактик тадбири давомида, Тошкент вилояти Чиноз тумани “Каналобод” МФЙда яшовчи 48 ёшли Алишер У.нинг яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган товуқхонада 2та қопга солинган кўк рангли ўткир ҳидли ўсимлик сақлаб келинаётганлиги аниқланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ушбу ўсимлик холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасида бу модда каннабис экани, оғирлиги 3012 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Алишер У.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган ва у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Мавзуга оид

20:11 / 06.08.2025
Дунёда янги ўта кучли наркотик тез тарқалмоқда

12:05 / 07.07.2025
Тошкентдаги маҳаллада гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилган ёш йигитлар аниқланди

12:13 / 25.06.2025
Чиноздаги бозорда савдо расталарида ўғрилик содир этганлар ушланди

08:24 / 18.04.2025