Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 000 АҚШ долларига гиёҳванд модда сотаётган андижонлик қўлга олинди
Пахтаобод тумани «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида 40 ёшли Мирзаҳром Х., шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 1000 АҚШ доллари эвазига ўткир ҳидли модда сотаётган вақтида ушланган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Мирзабаҳром Х.дан олинган вазни 101,84 грамм модда гашиш гиёҳванд моддаси экани кўрсатилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мирзабаҳром Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Асака туманида кам таъминланган ва ишсиз фуқароларга ажратилган маблағларни талон-торож қилганлар фош этилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

14:30 / 04.08.2025
Андижонда қайнукасининг машинасини ёқиб юборган собиқ куёвга жиноят иши очилди

22:24 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди

14:28 / 31.07.2025