Сирдарёда қулай шартда автокредит олиб бериш баҳонасида одамларни чув туширган МЧЖ раҳбарлари фош этилди
Сирдарё вилоятида фуқароларга қулай шартлар асосида автокредитлар беришни ваъда қилган МЧЖнинг кирдикорлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.С., Н.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритишгани аниқланган.
Жумладан, улар ноқонуний даромад орттириш мақсадида, «Y.N.» МЧЖни ташкил этиб, Гулистон шаҳрида ижарага олинган бинода мижозларга хизмат кўрсатувчи офис очган. Сўнг фуқароларни фоизлари юқори бўлмаган ва қулай шартлар асосида қисқа муддатда автокредит ажратиб беришга қизиқтирган.
Оқибатда, 34 нафар шахснинг жами 425,8 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

14:39 / 26.06.2025
Фарғонада фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

11:14 / 26.06.2025
Ер тоифасини ўзгартириб бериш учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

09:02 / 26.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?

10:52 / 25.06.2025