Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берунийда 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилган мактаб умуман қурилмаган бўлиб чиқди

Беруний тумани'даги 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга қабул қилинганлиги кўрсатилган 58-мактаб филиалида умуман қурилиш бўлмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида айтиб ўтилган.
Мажлисда қайд этилишича, ХТВ муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хато, камчиликлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Шунингдек, Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан 21 млрд сўмлик самарасиз харажатларга йўл қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик, Чимбойдаги мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганди. Бундан ташқари Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмни талон-торож қилиб юборишган эди.
Мавзуга оид

21:49 / 07.07.2025
Беруний тумани ҳокими ўринбосари 12 минг доллар билан ушланди

12:31 / 03.03.2025
Берунийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?

18:06 / 19.02.2025