Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берунийда 999 дона кучли таъсир этувчи дорини 20 млн сўмга сотаётган шахс қўлга олинди

Беруний туманида кучли таъсир этувчи дори воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлик томонидан 10 апрель куни соат 21:00лар атрофида Беруний туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда 20 млн сўмга кучли таъсир этувчи дори воситасини сотаётган шахс қўлга олинган.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолатни Беруний тумани Ш.Рашидов кўчасида яшовчи фуқаро Б.Г. содир этган. У Беруний тумани «Шоббоз» ОФЙда тадбирга жалб қилинган «шартли ҳаридор»га 20 млн сўм пуллар эвазига 100 конвалютада жами 999 дона «Трамадол-Ланнахер 50мг» ёзувли таблеткаларни сотаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Б.Г.га нисбатан Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукус ва Элликқалъада гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилганди.
Мавзуга оид

13:09 / 21.07.2025
Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

16:47 / 19.07.2025
Антибиотиклардан ташқари бошқа оддий дорилар ҳам организмнинг табиий ҳимоя тизимини бузиши мумкинлиги аниқланди

12:33 / 11.07.2025
Бухорода сифати кафолатланмаган дорилар савдосига чек қўйилди

21:49 / 07.07.2025