Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда божхона постидан олиб ўтилаётган қалбаки авто рақамлар аниқланди

Андижон вилояти “Дўстлик” чегара божхона постида божхоначилар томонидан автотранспорт воситаларининг “қалбаки” давлат рақамлари фош этилди.
Қўшни республика ҳудудидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.М. бошқарувидаги “Volvo FH” русумли автотранспорт воситаси синчковлик билан кўздан кечирилганда, транспорт воситасининг салон қисмида, ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, ноқонуний йўллар билан тайёрланган 4 дона “40А770АА”, 2 дона “40А234АА” ҳамда 2 дона “01А755АА” қалбаки давлат авторақамлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Андижон вилоятида божхоначилар «Nexia»да кучли таъсир қилувчи дорилар олиб кираётган эркакни тўхтатиб қолганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид

14:31
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:49 / 29.07.2025
Асака тумани «тўртлиги» давлат мукофотлари билан тақдирланди

21:41 / 28.07.2025