Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида тоғга чиқиб, пастга туша олмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 3 нафар фуқарога тоғдан эсон-омон пастга тушиб олишларига ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:10да Тошкент вилояти Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган хабарга кўра, Бўстонлиқ тумани Чимён дам олиш ҳудудида уч нафар фуқаро сайр қилиш учун тоғнинг баланд чўққисига чиқиб, пастга туша олмаётганликларини маълум қилган ва ёрдам сўраган.
Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқароларни денгиз сатҳидан 2200 метр бўлган баландликдан соғ-саломат олиб тушишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид

12:00
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:34 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

20:35 / 28.07.2025