“Саховат эгаларидан миннатдорман” – Kun.uz’да хайрия уюштирилган бемор Ҳиндистондан соғайиб қайтди

Жигар циррози билан оғриган Иқбол Бегматова ҳақида ҳикоя қилинган «Олисларда дард билан қолиб кетмай» – Ҳиндистонда оғир операция ўтказган юртдошимиз ёрдамга муҳтож» сарлавҳали хайриямиздан сўнг жуда кўпчилик юртдошларимиз ёрдам қўлини чўздилар. Ўзбекистонга соғ-саломат қайтган Иқбол бугун барчага миннатдорлик билдириш учун Kun.uz’га ташриф буюрди.
– Карантин пайтида Ҳиндистонга етиб келгунимизча ўзи жуда қийналиб қолгандик. Мусофир юртларда ишончсизликка кўмилиб қолганимда, дард енгиб бораётганида халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қилгандим. Аллоҳга шукр, саховатли инсонларнинг ҳар бирига алоҳида раҳмат. Мени олисларда кўмаксиз қолдирмадилар. Мураккаб операция ўтказдим, аста-секин оёққа турдим. Бугун ҳаётга қайта келгандекман, ҳаммага улуғ Рамазон ойи муборак бўлсин, – деди Иқбол Бегматова биз билан суҳбатда.
Мавзуга оид

20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

13:54 / 31.01.2025