Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Тиббиёт шаҳарчаси» лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов "Sentr Group" компанияси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар беряпти.

Тиббиёт туризми йўналишида нуфузли компаниялардан бири бўлган "Sentr Group" вакиллари билан мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва иқлими тиббиёт туризмини ривожлантириш учун жуда қулайлиги таъкидланди.
Тошкент вилоятида дастлабки босқичда 40 млн доллар сармоя киритиш орқали "Тиббиёт шаҳарчаси" лойиҳасини амалга ошириш истаги билдирилгани айтилади.
Қайд этилишича, ҳудудда тиббиётга ихтисослашган ўқув даргоҳи, диагностика ва даволаш марказларидан ташқари кўнгилочар масканлар ҳам барпо этиш орқали вилоятда тиббиёт туризми сезиларли даражада ўсишига эришилади.
Даврон Ҳидоятов икки томонлама манфаатли ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

12:00
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:34 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида бир қанча газ «заправкалари» фаолияти вақтинча тўхтатилди

19:19 / 01.08.2025
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

20:35 / 28.07.2025